Ўзбекистонда жами қувватлардаги «яшил» энергиянинг улушини 16 фоиздан 26 фоизга ошириш режалаштирилмоқда. Кам углеродли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун 300 млн доллар жалб қилинади. Президент ресурс тежайдиган иқтисодиёт моделга ўтиш вақти келганини айтди.
Президент Шавкат Мирзиёев 2030 йилга бориб Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларининг жами истеъмолдаги улуши 54 фоизга етказилишини маълум қилди. Давлат раҳбари, шунингдек, 2025 йил якунига қадар рақобатли савдолар орқали электр энергияси улгуржи бозори яратилишини таъкидлади.
Марказий Осиёда электр энергиясини сотиб олиш ва сотиш бўйича ягона платформа яратиш режалаштирилмоқда, деди энерговазир ўринбосари. Шунингдек, у Ўзбекистонда энергетика инфратузилмаси, автоматлаштириш ва энергияни сақлаш бўйича захира қувватларини яратиш билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапирди.
Президент муқобил энергия манбаларини ўрнатишни давлат сиёсати деб атади. Ўзбекистондаги 1 млн хонадоннинг иситиш тизимини энергия тежамкорига алмаштириш, аҳоли ва тадбиркорларга 973 МВт қувватли қайта тикланадиган энергия манбаларини ўрнатиш вазифаси қўйилди.
Президент Энергетика вазири ва вилоятлар ҳокимларининг муқобил энергетика соҳасидаги 2024 йилги режаларидан норози бўлди. Шавкат Мирзиёев 2−3 ойда 14 та қуёш ва шамол электр станциясини ишга туширишни тезлаштириш ва 2 та гидротўплаш станцияси лойиҳаларини ишга тушириш бўйича топшириқ берди.
2023 йил охирида «яшил энергия»нинг глобал қуввати 2022 йилга нисбатан 50 фоизга ошди. Бу ўсиш сўнгги 20 йил ичида рекорд кўрсаткичга айланди. Мутахассисларнинг фикрича, 2028 йилда қайта тикланувчи энергия манбалари жаҳон электр энергияси ишлаб чиқаришнинг 42 фоиздан ортиғини ташкил қилади.
Қуйи палата депутатлари қабул қилган қонунга кўра, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи жисмоний ва юридик шахсларни мол-мулк солиғидан, қурилмалар билан банд бўлган ерлар бўйича ер солиғидан озод этилади.
Дам олиш кунлари Германияда ишлаб келаётган сўнгги учта АЭС электр тармоғидан узилди. Бу 2022-йилда амалга оширилиши керак эди, бироқ Россиядан газ етказиб беришнинг қисқариши туфайли кейинга қолдирилганди. Ушбу АЭСлар мамлакатдаги атиги 6 фоиз электр энергиясини ишлаб чиқараётганди.
Энергетика вазирлиги ва Жаҳон банки 2022 йилда Ўзбекистонда водород ишлаб чиқаришнинг техник салоҳиятини баҳолайди. Ўрганишлар якунида «кўк» ва «яшил» водородни ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг